Икки атлетимиз нуфузли мусобақада совриндор бўлди
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтди.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган олтин даражадаги турнирда 40 мамлакатдан 110 нафар спортчи қатнашди. Ёпиқ аренада ташкил этилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашди.
Уч ҳатлаб сакраш дастурида Шарифа Давронова кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз турнирда 13,90 метр натижа кўрсатишга эришди.
Шунингдек, баландликка сакраш секторида омадини синаб кўрган Амир Нагаев 2,10 метр билан бронза медали соҳибига айланди.
Фикрлар