Икки "Боруссия" тўқнашувида Дортмунд йирик ҳисобда зафар қучди (видео)

Бугун Германия Бундеслигасининг илк турида “Боруссия” Дортмуд ва “Боруссия” Мюнхенгладбах ўзаро баҳс олиб борди.

“Сигнал Идуна Парк”да кечган беллашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Дортмундликлар сафида голларни Жованни Рейна (35') ва Эрлинг Холанд (54', 77') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!