Икки етакчи легионеримиз Осиё кубогида қатнашмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, апрель ойида Қатарда футбол бўйича  U23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам қатнашади.

Ушбу турнирда икки етакчи футболчимиз иштирок этмаслиги мумкин. Миллий Олимпия Қўмитаси бош котиби Ойбек Касимовнинг маълум қилишича, Осиё кубоги ФИФА кунларидан ташқари бўлганлиги сабаб, "Ланс" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Абдуқодир Ҳусанов ва ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаевларнинг клублари ҳали ҳам футболчиларимизни қўйиб юборишга рухсат бермаган.

Эслатиб ўтамиз, кучли учликка кирган терма жамоалар Олимпияга йўлланмани қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Jabborov Alisher
30/03/2024 19:40
Shu ikkalasi bòlmasa olimpiyadaga chiqolmaydi
&
Dili
30/03/2024 17:37
Майли бошка юулдизлар курамиз