Икки футболчи суперклубда қолишга кўнди

CHERY AUTO

Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” спорт бўлими таркибнинг муҳим ўйинчиларидан икки нафарини ҳамкорликни узайтиришга кўндирди.

Tecno

Гап ҳужумкор футболчи Серж Гнабри ва қанот ҳимоячиси Конрад Лаймер ҳақида кетмоқда. Sky Sport Germany нашри хабар беришича, клуб раҳбарияти уларга янгиланган шартнома берадиган бўлди.

2018 йилдан бери Мюнхен суперклуби сафида ўйнаб келаётган Гнабрининг шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. У билан тузиладиган янги битим 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Лаймернинг амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг янги шартномаси муддати ҳозирча аниқ эмас, аммо ҳамкорлик 2029 йилгача узайтирилиши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!