Икки ҳамюртимиз "Dubai Open Chess Tournament 2025"да қатнашмоқда!

CHERY AUTO

27 майдан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида "Dubai Open Chess Tournament 2025" турнири старт олди.

Мусобақа швецарча тизимда 9 турдан иборат бўлиб, вақт назорат 90 дақиқа + 30 сония.Турнир FIDE рейтингига кўра, икки гурҳдан иборат бўлиб, "В" гуруҳда икки вакилимиз иштирок этмоқда.        

Ёш бўлишига қарамасдан, шахматга чанқоқ Абдулазизов Асилбек бу мусобақада ҳам қатнашмоқда. Асилбек бундан олдин "Sharjah Open"да ҳам иштирок этганди.

Икки турдан сўнг у бир очко билан 67-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз ҳозирча 29,2 рейтинг очкосини қўшиб олишга эришди. Ёш юлдузимиз бу турда арманистонлик Каро Саргсян билан баҳс олиб боради.

Шаҳноза Собирова ҳам бир очко жамғарган. У 1,8 рейтинг очкосини бой берди. Собирова 3-турда ҳиндистонлик Сампрет Судхер билан куч синашади.

Маълумот учун, "В" гуруҳида 100 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!