Икки марта дарвозабон алмаштирилган ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ рақибини янчиб ташлади!

Франция 1-Лигаси 21-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монпелье" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда парижликлар ўз рақибини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Мбаппе (34, 63), Неймар (60) ҳамда Икарди (61) муаллифлик қилди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида "Монпелье" дарвозабони катта тезликда жарима майдони ичига ёриб кираётган Мбаппени қўполлик билан йиқитди ва ВАРга мурожаатдан сўнг, қизил карточкага лойиқ кўрилди. 1 киши кам бўлиб қолган "Монпелье" эса, ярим ҳимоячи ўрнига захира дарвозабонини туширганига қарамай, гол ўтказиб юборди. 2-таймда эса ПСЖ бўлимни дарвозабонни алмаштириб бошлади. Сабаби номаълум.

60-дақиқага келиб, ПСЖ кучли штурм уюштириб меҳмонлар руҳиятини тушириб юборди ва 3 дақиқа ичида 3 та гол уриб, ҳисобни даҳшатли кўринишга келтириб қўйди. 4:0! Ушбу ғалабадан сўнг, ПСЖ ўз очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда 2-ўриндаги "Лилль"дан 3 очко ўзиб кетди. "Монпелье" эса 28 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди! ПСЖ ўз уйида рақибини янчиб ташлади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    ПСЖ бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 90+'

    Ўйин асосий вақтига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Килиан Мбаппенинг ажойиб зарбасини Дмитрий Берто қайтарди! Ажойиб сейв.

  • 85'

    Алессандро Флоренцининг чап бурчакка берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади!

  • 84'

    ПСЖ бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 82'

    ПСЖда ўзгариш: Мауро Икарди ўрнига Пабло Сарабия майдонга тушди.

  • 80'

    Верратти сариқ карточка олди!

  • 79'

    Ди Мария жарима тўпидан зарба берди, жонли деворга тегиб қайтган тўпни Неймар дарвозага тўғирлади, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 77'

    Неймар қизишиб кетганлиги боис сариқ карточка билан жазоланди.

  • 76'

    ПСЖда ўзгариш: Паредес ўрнига Данилу, Кюрзава ўрнига Митчелл Баккер ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Ди Мариянинг жаримадан узатган тўпини Керер боши билан дарвозага тўғирлади, бироқ тўп юқорилаб кетди.

  • 73'

    ПСЖ бурчак тўпидан тезкорлик билан фойдаланди.

  • 71'

    "Монпелье"да яна ўзгариш: Эл Вахи ўрнига Лаборде ўйинга қўшилди.

  • 70'

    "Монпелье"да ўзгариш: Конгре ўрнига Козза ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Ух! Кюрзаванинг чалқанчасига берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди! Даҳшат!

  • 68'

    "Монпелье"да ўзгариш: Мавидиди ўрнига Де Теллек майдонга қўшилди.

  • 67'

    ПСЖ футболчисида офсайд қайд этилди.

  • 63'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тезкор қарши ҳужумдан сўнг Икарди тўпни Мбаппега узатди, деярли бўш қолган дарвоза эса ишғол қилинди! Мбаппедан дубл. 4-0!

  • 61'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Икарди тезкорлик билан ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Флоренцининг узатмаси рикошетдан сўнг Икардига бориб тушди, тўп эса дарвозада! 3-0!

  • 59'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мбаппенинг жарима майдони ичида Неймарга тўпни етказиб берди, Неймар эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди! 2-0!

  • 58'

    Парижликлар рақиб майдонида позицион ҳужум ташкил этишмоқда.

  • 57'

    ПСЖ бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

  • 55'

    Икарди жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди!

  • 52'

    Почеттино ўзгариш амалга оширади: Маркиньос ўрнига Тило Керер ўйинга қўшилди.

  • 50'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда.

  • 47'

    Деярли голли вазият! Алессандро Флоренци жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ дарвозабон тўпга биринчи бўлиб чиқиб келди!

  • 46'

    ПСЖ таймни дарвозабон ўзгариши билан бошлади: Кейлор Навас ўрнига Серхио Рико ўйинга қўшилди.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+5'

    1-бўлим якунланди!

  • 45+4'

    Саванье тўп учун курашда ПСЖ аъзоларидан устун чиқди. Қарши ҳужум.

  • 45+3'

    ПСЖ тўпни назорат қилган ҳолда позицион ҳужум намойиш этмоқда.

  • 45+2'

    Неймарнинг дарвозага берган зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.

  • 45+1'

    "Монпелье" футболчиси Педро Мендеш Неймарга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Неймар ҳужумда фол намойиш этди.

  • 43'

    "Монпелье" аъзоси Гаэтан Лаборденинг дарвозага берган зарбаси Навас қўриқлаётган постнинг устидан ўтиб кетди!

  • 42'

    "Монпелье" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди.

  • 41'

    "Монпелье" футболчиси Самбья жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 40'

    Дарвозага бўлган зарбалар статистикаси: 10-0!

  • 39'

    ПСЖ бурчак тўпидан тезкорлик билан тўпни ўйинга киритиб берди.

  • 38'

    Неймар дарвозага зарба позициясидан туриб ажойиб тарзда зарба берди, дарвозабон уни қайтарди!

  • 37'

    ПСЖ ажойиб тарзда прессингли ҳужум уюштирмоқда!

  • 36'

    Ҳимоячиларнинг омади келди! Флоренцининг узатмаси Мбаппегача етиб бормади. Ажойиб ҳимоя!

  • 35'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда.

  • 33'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жарима майдони ичига ажойиб тарзда ёриб кирган Мбаппе тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди! 1-0!

  • 32'

    "Монпелье"да ўзгариш: жароҳат олган Молле ўрнига Шотар ўйинга қўшилди.

  • 31'

    Уххх! Ўнг қанотдан Флоренци узатган тўпни Икарди яна дарвозага жойлай олмади! У тўпга сал тегиб юборса бўлди эди!

  • 30'

    "Монпелье" аъзоси билан Неймар тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида Флориан Молле жароҳат олди. У тиббий ёрдам олмоқда.

  • 29'

    ПСЖ тўпни ажойиб тарзда олиб қўя олмоқда.

  • 28'

    Кюрзаванинг жарима майдони ичида Ди Марияга узатган тўпни аргентиналик футболчи дарвозага тўғирлади! Яна бироз аниқлик етишмади...

  • 27'

    Неймар рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 25'

    Неймарнинг жарима майдони ичига узатган заргарона узатмасини Икарди дарвозага тўғирлади! Бироз аниқлик бўлганида бу гол эди!

  • 23'

    ПСЖ бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Ди Мария берган зарбага аниқлик етишмади!

  • 21'

    Неймар жарима зарбасини ижро этди, бироқ унга бироз аниқлик етишмади! 

  • 20'

    Ўзгариш: Михайло Ристич ўрнига захирадан дарвозабон Дмитрий Берто ўйинга қўшилди. "Монпелье" ўйинни бир киши кам бўлим давом эттиради.

  • 19'

    Қизил!!! Бош ҳакам видеотакрорларга мурожаатдан сўнг дарвозабонга қизил карточка кўрсатди! Ана бўлмасам!

  • 18'

    ВАРга мурожаат! Бош ҳакам қизил карточка кўрсатиши мумкин!

  • 17'

    Қаттиқ йиқилган Мбаппе тиббий ёрдам олмоқда.

  • 16'

    "Монпелье" дарвозабонига сариқ карточка кўрсатилди: катта тезлик билан жарима майдони ичига кириб кетаётган Мбаппе чизиқ устида йиқитилди! Пенальти йўқ.

  • 14'

    Неймар жарима зарбасидан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ Маркиньос ҳимоячига тўп учун курашда енгилди.

  • 14'

    Верраттига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Неймар жарима тўпи тепади.

  • 13'

    Мбаппе ўнг қанотда 4 футболчи орасида қолиб кетди.

  • 12'

    Неймар бурчакдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, Кимпембенинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 11'

    Флоренци тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, ажойиб кросс. Ҳимоячи уни бурчакка чиқариб юборди.

  • 9'

    Ўнг қанотда тўпни қийинчилик билан қабул қилиб олган Паредес тўпни дарвоза ёнидаги шерикларига етказиб берди, бироқ Неймар, Икарди ва Мбаппе бўш дарвозани ишғол қила олишмади!

  • 7'

    "Монпелье" дарвозабони Ди Марияни ажойиб финти билан чалғитди, Ди Мария йиқилиб тушди.

  • 6'

    Неймарга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 5'

    Икарди жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олди ва Ди Марияга узатди, ноқулай позицияда бўлганига қарамай аргентиналик футболчи дарвозага зарба берди. Дарвозабон қийинчилик билан уни қайтарди!

  • 3'

    Верраттининг жарима майдони ичига узатган тўпини дарвозабон баланд сакраб ушлаб олди.

  • 2'

    ПСЖ илк дақиқаларни позицион ҳужум билан бошлади. Неймарнинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми давом этмоқда. 

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция чемпионати 21-туридан ўрин олган "ПСЖ" - "Монпелье" баҳси бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!