Икки ўзбекистонлик боксчи Вьетнамда жанг қилди
Жанубий кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси мижози Равшанбек Шерматов ҳамда Абдулазиз Нажмиддинов Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ярим профессионал йўналишдаги “TRIGGER boxing” шоу турнирида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, ушбу юртдошларимиз тўрт раундлик жангларда рингга кўтарилди.
Абдулазиз Нажмиддиновнинг вьетнамлик Лам Де Патни мағлуб этган бўлса, Равшанбек Шерматов ҳам мезбонлар вакили, ўз вақтида WBA Asia камарини қўлга киритган Трен Ван Тао билан тўқнаш келган. Боксчиларимизнинг мураббийи Бобур Нажмиддиновнинг сайтимизга маълум қилишича, юртдошимиз ажойиб тарзда ҳаракат қилган бўлса-да, ғалаба Ван Таога тақдим этилган. Ушбу жанг маҳаллий мухлислар ва мутахассислар томонидан ҳам жиддий эътирозларга сабаб бўлган.
Шу тарзда ҳамюртларимиз ушбу турнирда бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этган.
Фикрлар