Икки спортчимиз триатлон бўйича Осиё кубогида шоҳсупага кўтарилди
Бугун Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида триатлон бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Қувонарлиси, эркаклар ўртасида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси олтин ва кумуш медалларга эга чиқди.
Мазкур таснифдаги турнирларда мунтазам шоҳсупага кўтарилиб келаётган юртдошимиз Жереми Куиндос бу гал энг яхши натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Александр Куришов кумуш медаль билан тақдирланди. Кучли учликка австралиялик Оскар Дарт якун ясаб берди.
Фикрлар