Саудия клублари қишки трансферлар ойнасида топ-5 лигалардан юлдуз футболчиларни жалб қилишни давом эттирмоқчи.

Саудия Арабистони вакиллари Муҳаммад Салоҳ ёки Сон Хин Минни қўлга киритмоқчи, аммо уларни мавсум ўртасида қўлга киритиш деярли имконсиз бўлади. Шу сабабли саудияликлар АПЛнинг бошқа ўйинчилари - "Манчестер Юнайтед"дан Жейдон Санчо ва "Тоттенхэм"дан Ричарлисонни нишонга олишмоқда. Бу ҳақда "Telegraph" хабар берди.

23 ёшли Санчо сентябрь ойида бош мураббий Эрик тен Хаг билан можаро туфайли жамоадан четлатилган эди. Нуфузли "Transfermarkt" портали экспертлари англиялик вингерни 32 миллион еврога баҳоламоқда. 26 ёшли ҳужумчи Ричарлисоннинг нархи эса 40 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!