Икки суперклубдан ҳайдалган мураббийни яна Англияга олиб келишади

  • 03 Nov 17:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”даги фаолияти давомида муваффақиятсизликка юз тутиб, клуб раҳбарияти томонидан бир йил муқаддам истеъфога чиқарилган Эрик тен Хаг яна Англия чемпионатида пайдо бўлиши мумкин.

Tecno

Журналист Стив Браун хабарларига кўра, Англия Премьер-лигаси аутсайдерлари “Вулверхэмптон” бош мураббий Витор Перейрани ишдан бўшатишни режалаштирмоқда.

Қизиқ томони шундаки, чемпионатнинг бошида клуб португалиялик мураббий билан 2028 йилнинг ёзигача давом этадиган янги меҳнат шартномаси имзолаган эди. Энди вазият ўзгарди.

Манбанинг таъкидлашича, “бўрилар” айни пайтда ишсиз юрган Эрик тен Хаг билан ҳамкорлик имкониятини ўрганиш масаласида алоқа боғлади.

Эрик тен Хаг мавсумни Бундеслигада Леверкузеннинг “Байер” жамоаси бош мураббийи сифатида бошлаган эди. Бироқ қониқарсиз натижалар ортидан немис клуби ҳам 55 ёшли мутахассисни ишдан ҳайдаб юборди.

Comments

You must be logged in to commet!