Икки юлдуз “Сити” ҳимоячисини ўз жамоасига ўтишга кўндиряпти
“Манчестер Сити”да 2016 йилдан бери тўп тепиб келаётган Жон Стоунзнинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди. Тажрибали футболчи келажаги борасида бир қарорга келиши керак.
“Шаҳарликлар” унга янги шартнома бермоқчи эмас. Жароҳатлар туфайли Стоунз бу мавсум асосий таркибдан анча узоқлашди. Лекин бу ўйинчининг харидорлари борган сари кўпайиб бормоқда.
Бундеслига чемпиони “Бавария” Жон Стоунзни олиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлади. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, ушбу трансферда Мюнхен клуби бош мураббийи Венсан Компани (илгари “Сити” сардори бўлган) ҳамда Стоунзнинг Англия терма жамоасидаги дўсти Ҳарри Кейн муҳим роль ўйнаши мумкин. Улар маҳоратли марказий ҳимоячини Мюнхенга келишга кўндиришга тайёр.
Жон Стоунзда танлаш имконияти етарли. 31 ёшли ўйинчини “Атлетико Мадрид” ва “Милан” каби гранд клублар ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Фикрлар