Иккинчи даврадан бошлаб миллий чемпионатимизда ФИФАнинг янги қоидалари татбиқ этилади

Ушбу қоидалар футболнинг жонли девор, голни нишонлаш, тўпни ўйинга киритиш, қўл билан ўйнаш, ўйинчи алмаштириш, пенальти, баҳсли тўп, мураббийга карточка кўрсатиш каби ҳолатлари бўйича қабул килинган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда ҳам ушбу қоидалар жорий мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан амал қилишни бошлайди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар бўйича дастлаб миллий чемпионатимиз ва кубок баҳсларида ишлайдиган ҳакам ҳамда назоратчилар учун семинар ташкил этилди. Шунингдек, ички чемпионатимизда иштирок этаётган клублар, футболчи ва мураббийлар, шунингдек, Спорт телеканали шархловчиларига ҳам янги қоидалар бўйича семинар ўтказилмоқда.

Демак, иккинчи даврадан бошлаб янги қоидалар чемпионат баҳсларида тўлиқ амалиётга киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!