Иккитаси бирда! Ёхуд Шацких "Насаф"ни, Бердиев "Андижон"ни кузатган ўйиндан фотогалерея

Туркиянинг Анталия шаҳри айни чоғда дунёнинг турли бурчакларидан келган клублар билан роса гавжум. Шунга яраша у ерда барча зарур шарт-шароитлар бор. Ўзбек жамоаларининг аксарияти ҳам ҳозир шу ерда ўқув-машғулот йиғинларига киришишган.

Кеча "Насаф" ва "Андижон" клублари деярли бир-бирига яқин майдонларда ўртоқлик учрашувларини ўтказдилар. "Насаф" Украинанинг "Полиссия" клуби билан, "Андижон" эса Руминиянинг "Чиксереда" жамоаси билан ўйнади ва иккала баҳсда ҳам ғолиб аниқланмади.

Аҳамиятлиси, "Насаф" иштирокидаги учрашувни "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Николай Минчев ҳамрохлигида четдан зимдан кузатиб борди. "Андижон"нинг ўйини қаршиликларнинг учрашувидан ярим соат кейин бошланганди. Шу боис "Насаф" иштирокидаги ўйин тугаган заҳоти бош мураббий Рўзиқул Бердиев қўшни стадионда давом этаётган "Андижон" иштирокидаги баҳсни томоша қилди. 

Иккитаси бирда деганларидек, ушбу ўйинлардан фотогалереяларни томоша қилинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!