Илдар Маматказин Россияга кетди
Ads

«Андижон» клубининг сардори ва етакчиси ҳисобланган Илдар Маматказин Суперлиганинг биринчи давра баҳслари якунлангач, жамоасининг Лига Кубоги баҳсларида иштирок этгани йўқ. Маълум бўлишича, у 3 июль куни Россияга жўнаб кетган.

«Андижон» жамоаси ҳимоячиси айни пайтда Россиянинг Уфа шаҳрида бўлиб турибди. Бизга маълум бўлишича, футболчи у ерга шахсий ишлари юзасидан борган ва тез орада Андижонга қайтади. Шуни айтиш керакки, Маматказин Уфага тез-тез бориб туради.

Биринчи даврада ушбу ҳимоячи «Андижон»нинг 12 та учрашувида майдонга тушди ва «Металлург»га қарши кечган (1:1) гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
10/07/2019 09:39
Шуни нимаси янгилик