Ильгиз Танташев босчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Қатар – БАА суперкубоги учун тайинлов олди

Жорий йилнинг 12-13-апрель кунлари Дубай ва Доҳа шаҳарларида Қатар ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари клублари ўртасида Суперкубок турнири бўлиб ўтади. Суперкубок — илк бор ўтказилаётган янги мусобақа бўлиб, унинг ташкил этилишидан асосий мақсад сифатида икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш кўрсатилган.

Ушбу мусобақада 2 мамлакат чемпионлари ҳамда кубок соҳиблари тўқнаш келади. 12 апрель куни Доҳа шаҳрида 2 давлат маҳаллий кубоги соҳиблари “Ал-Араби” ҳамда “Шаржа” ўзаро ўйин ўтказса, 13 апрель куни Дубай шаҳрида мамлакат чемпионлари “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ал-Дуҳайл” жамоалари баҳс бойлашади.

“Ал-Араби” – “Шаржа” учрашуви Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди. Қанотларда Танташевга Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко ёрдам беришса, Аҳрол Рисқуллаев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган. Шунингдек, яна 2 нафар вакилимиз — Акобирхўжа Шукуруллаев ва Абдурашид Худойберганов ВАР/АВАР вазифаларини бажариши режалаштирилган. Учрашув “Ал–Тумама” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!