Илҳом Мўминжонов: Алланиёзовни табриклайман
Pepsi Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” устози Илҳом Мўминжонов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда Наманган клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Уч кун олдин учрашув ўтказишгани боис, бугунги ўйинда шогирдларимда чарчоқ аломатлари бор эди. Иккинчи бўлимда йигитларга шунга боғлиқ кўрсатма бердик ва улар шунга амал қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бундан хурсандмиз. Бугунги баҳс тақдирини захирадан майдонга тушган футболчилар ҳал қилишди. Айниқса, шогирдим Азамат Алланиёзовни ажойиб ўйин ва “хет-трик” билан табриклайман.
“Металлург” футболчилари бизга қараганда кўпроқ дам олишди.
Шунинг учун бугун 2 та бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Танаффусдн кейин шогирдаларим ўз иродаларини анмойиш этиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.
Ҳужумкор футбол намойиш этиш боорасида тўхталадиган бўлсам, биз рақибга қараб, тактика танлаймиз. Бугунги баҳснинг иккинчи бўлимида ҳужумкор футбол намойиш этгандик, бунинг натижасида йирик ҳисобда зафар қучдик.
Фикрлар