Илҳом Шарипов: Агамуродовнинг кетиши "Динамо" учун катта йўқотиш

Ўз олдига яна Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган “Динамо” клуби бош мураббийсиз қолди.

Бунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Тачмурод Агамуродов энди Суперлигада Навоийнинг “Қизилқум” клубини бошқарадиган бўлди.

Мураббийнинг яқинда сайтимизга берган интервьюсида про-лигада қолиб “Динамо”ни Суперлигага олиб чиқмоқчи эканлиги ҳақида айтганди. Лекин, афтидан навоийликлар Тачмурод Шамаковичнинг фикрини ўзгартира олганга ўхшайдилар, оқибатда у “Динамо”ни тарк этишга қарор қилди.

Мураббийнинг кетиши юзасидан “Динамо” клуби менежери Илҳом Шарипов шундай деди:

- Барибир Суперлига – бу Суперлигада. У ерда ишлашни ҳар бир мураббий хоҳлайди. Агамуродовга бу борада аниқ ва жиддий таклиф тушди.

Бир томондан қараганда, биз Тачмурод Шамаковичнинг Суперлигага кетганидан хурсанд бўламиз. Аммо унинг жамоамизни тарк этгани "Динамо" учун катта йўқотишга айланди. Футболчиларимиз Агамуродовга жуда ўрганиб қолишганди.

У ақлли мураббий эди. Энди унинг ўрнига бошқа мураббийни излаб топамиз. Янги бош мураббийни тайинлаш масаласида раҳбарларимиз билан маслаҳатлашамиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!