Илия Топурия енгил вазнда Ислом Махачевни мағлуб этиши мумкин, бироқ...

  • 14.02.2026 22:45
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

36 ёшли UFC жангчиси Бенеил Дариуш енгил вазн тоифасидаги чемпион Илия Топурия ва ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев ўртасидаги эҳтимолий тўқнашув ҳақида гапирди.

"Менимча, 70 кг даги жанг Илия учун анча яхши бўларди. Унинг мазкур дивизионда имконияти юқори, бироқ 77 кг вазнда эмас. Енгил вазнда уларнинг имкониятини 50/50 деб баҳолайман, ҳатто Топурия бироз фаворит. Чунки у кўп вазн ташлаши шарт эмас. Аммо ярим ўрта вазнда катта фарқ бор ва Ислом ҳам кўп вазн ташлаши шарт эмас", – деди Дариуш "ММА Today" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Топурия охирги жангида Чарлъз Оливейрани 1-раундда нокаут қилди, Махачев эса ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Жек Маддаленани енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!