Илия Топурия Флорентино Переснинг режаларини ошкор қилди
Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес UFC мусобақаларини "Сантяго Бернабеу"да ўтказмоқчи эканлигини айтди.
Испания чемпионатининг 26 туридан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Севиля” (1:0) учрашувида грузиялик жангчи Перес билан учрашган.
“Флорентино мени табриклади, футболка берди ва шундай деди: "Биз бу ерда UFC мусобақаларини ўтказмоқчимиз". Менимча, Перес буни қандай амалга оширишни билади. Чунки у узоқни кўра олади, буни ҳаммамиз биламиз", - дея Топурия сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Аввалроқ Испания бош вазири Педро Санчес Топурияга тез орада Испания фуқаролиги берилишини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Топурия(15-0) австралиялик Александр Волкановски(26-4) билан жангда ғалаба қозониб, ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланди.
Фикрлар