Илия Топурия: "Ҳоллоуэйни "ухлатиш" учун менга 10 сония етарли"
Ярим енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия бўлажак рақибига "оловли" хабарлар юборди.
"Макс бирор марта нокаутга учрамаган. Унга биринчи нокаутни мен тақдим этаман. Бу учун 10 сония етарли. Ҳамма мақтаётган Ҳоллоуэй менинг даражамга ета олмаслигини тушуниб оласиз. Уни фаворит дея атаётганлар, илтимос, Макс октагонда "ухлаб ётганда" мени олқишлаб, ёнимга келманг. Иккиюзламачиларни ёқтирмайман", - деди Топурия Ариэль Хельванига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия (15-0) ва Макс Ҳоллоуэй (26-7) жанги 26 октябрь куни "UFC 308" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар