Илия Топурия: "Истеъдод меҳнат билан учрашганда, афсоналар туғилади"
Испаниялик теннисчи Карлос Алкараз Австралия очиқ чемпионатида Сербия вакили Новак Жоковични 2-6, 6-2, 6-3, 7-5 ҳисобида мағлуб этиб, "Катта дубулға" чемпионлигини қўлга киритди.
Енгил вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ватандошини мазкур ғалаба билан табриклаб, у учун алоҳида пост ёзиб қолдирди.
"Истеъдод меҳнат билан учрашганда, афсоналар туғилади. Фаолиятингизни "Катта дубулға" турнирида якунлаганингиз билан табриклайман. Сизни тўхтатиб бўлмайди. Ажойибсиз, Карлос", – деб ёзди Топурия ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Фикрлар