Илия Топурия ва собиқ рақифаси ўртасидаги низо ҳал этилди

  • 06.02.2026 00:40
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Аввалроқ, енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топуриянинг собиқ рафиқаси Жоржина Узкатеги спортчини тан жароҳати етказиш ва оилавий зўравонликда айблаб, судга берган эди.

Бироқ бугун барчаси ҳал этилди.

"Marca" нашрининг хабар беришича, томонлар ўзаро келишувга эришган. Аниқроғи, Узкатеги "Матадор"га қарши даъво аъризасини қайтариб олди.

Топурия кейинги жангига тайёргарликни аллақачон бошлагани айтилмоқда. У Оқ Уйда ўтказиладиган турнирда иштирок этмоқчи. Илия мазкур оқшомда вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гэтжига қарши жанг қилиши кутиляпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!