Илия Топурия чемпионлик жанги олдидан катта муаммога дуч келиши мумкин

  • 01.06.2026 15:59
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия икки ҳафтадан сўнг Оқ Уйдаги турнирда Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади. Фақат унга қадар вазн ташлашда яхшигина муаммоларга дуч келиши мумкин.

Алекс Перейра билан ишлайдиган мураббий Плинио Крузнинг сўзларига кўра, "Эл-Матадор"нинг вазни ўтган ой 90 килограммни кўрсатган. 70,3 кг дивизионда ҳаракат қиладиган ММА устаси учун бу 20 кг ортиқча вазн деганидир.

Бироқ шунга қарамасдан, Плинио грузияликка ишонч билдириб, зарба кучини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Енгил вазнда оёқ зарбалари бу қадар кучли бўлган жангчини умримда кўрмагандим. Аммо Илия барча тасаввурларимни парчалаб ташлади. Унинг зарбалари шунчаки даҳшат!" - деди Круз.

Маълумот учун, Топурия ҳозирга қадар UFC да 9 та жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида муддатдан аввал ғалаба қозонган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!