Илия Топурия Хабиб Нурмагомедовнинг жанг услубини танқид қилди
Илья Топурия енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг жанг услуби ҳақида фикр билдириб, уни томоша қилиш унчалик қизиқарли бўлмаганини таъкидлади.
“Хабиб сўнгги икки жангигача томошабоп жангчи эмас эди. Уни қизиқарли қилган жиҳат — мағлубиятсиз серияси эди. Одамлар кимдир уни енга оладими, деган савол билан жангларини кузатишарди. Аммо шахсан мен ҳеч қачон унинг жанг услубига мухлис бўлмаганман”, — деди Топурия стример Адин Росснинг You Tube каналига берган интервъюсида.
Аввалроқ, Илья Топурия Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилган турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Зебонисо Хамидова тайёрлади
Фикрлар