Илия Топурияни "башарасини бузмоқчи" бўлаётган жангчи пайдо бўлди
Ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифасининг таниқли вакили Яир Родригес амалдаги чемпион Илия Топурияга қаттиқ гапирди.
"Мен Илияни мағлуб этишни хоҳлардим. Мен у билан шунчаки жанг қилишни эмас, балки уни йўқ қилишни хоҳлайман. Бу катта фарқ қилади. Мен дарҳол ҳамма нарсага аниқлик киритмоқчиман. У билан қаерда учрашсам, у аниқ калтакланади. Мен уни ёқтирмайман.
Бу йигит мен ҳақимда ҳар хил гапларни айтди. Ижтимоий тармоқларда у билан шунчаки ҳазиллашгандим. У эса бемаъни гапларни гапира бошлади. Мен одатда ҳеч кимга бундай муносабатда бўлмайман ва ҳар доим ҳурматда бўлишга ҳаракат қиламан, лекин бу одам менга умуман ёқмай қолди. Шунинг учун мен уни башарасини бузмоқчиман”, - дея Родригеснинг сўзларини келтиради MMA Junkie.
Эслатиб ўтамиз, “UFC 298” турнирида Топурия Александр Волкановскини иккинчи раундда нокаутга учратиб, ўта енгил вазн тоифасида янги UFC чемпионига айланган эди.
Фикрлар