Илк дақиқаларда гол урган "Ливерпуль" сўнгги сонияларда ғалабани бой берди

Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Ньюкасл" баҳси ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. 

3-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очган бўлса, 90+5-дақиқада Жо Уиллок мувозанатни тиклади. 

1 очко ишлаган мерсисайдликлар 54 очко билан АПЛ турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. "Ньюкасл" эса 36 очко билан 15-ўринда кетяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!