Илк трансфер амалга ошди! Англия клуби Альварони сотиб олди
Англия Премьер-лигасининг “Борнмут” клуби жорий ёздаги илк трансферини амалга ошириб, Испаниянинг “Эльче” жамоасидан ҳужумчи Альваро Родригесни ўз сафига қўшиб олди.
BBC маълумотига кўра, Родригеснинг “Борнмут” билан шартномаси беш йилга мўлжалланган бўлиб, трансфер қиймати 25,7 миллион фунтни ташкил этган.
Ушбу маблағнинг 50 фоизи ўтган ёзда Родригесни “Эльче”га сотган “Реал Мадрид” ҳисобига ўтади. Альваро Мадрид клуби тизимида беш йил фаолият юритиб, 10 та расмий учрашувда майдонга тушган.
“Эльче”даги ягона мавсуми давомида 22 ёшли уругвайлик футболчи Ла Лигадаги 34 ўйинда 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Янги мавсумда “Борнмут” Европа Лигасида иштирок этади ва Родригес янги бош мураббий Марко Розе жамоаси таркиби чуқурлигини ошириш учун жалб қилинган.

Фикрлар