Илк турда вице-чемпионга қарши ўйнаган
Ads

Бугун Италия А Сериясида ҳам 2-тур учрашувларига старт берилади. Жумладан, шу куни “Ювентус” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, римликлар ўтган тур мусобақанинг амалдаги вице-чемпиони ҳисобланган “Наполи”га қарши баҳс юритишган ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди. Бугун эса Симоне Инзаги бошчилигидаги жамоа амалдаги чемпион – “Ювентус” билан ўйнайди. Қуйида ушбу қарама-қаршиликка доир баъзи қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Ювентус” ўз уйида ўтказилган сўнгги 6та ўйиндан 4тасида “Лацио”ни мағлуб этишга эришган ва бу ўйинларда кўпи билан 3та гол урилган. “Лацио” эса А Серия доирасиди ўтказилган сўнгги 27та ўйиндан фақат 1тасида “кекса синьора”ни мағлуб этишга эришган. Туринликлар ўз майдонларида ўтган сўнгги 15та ўйиндан буён ўз дарвозаларидан 1тадан кўп гол ўтказишмаяпти.

Қуйида ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган ҳар иккала жамоанинг тахминий таркиблари билан танишиб олишингиз мумкин:

Минбар

Барча блоглар