Илхом Ханжариев: Ўзбекистон терма жамоаси чемпионлик учун курашишга тайёр

Эртага Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси Душанбе шаҳри мезбонлик қиладиган CAFA U-20 Women’s Championship 2021 халқаро турниридаги ўз иштирокини бошлайди.

Бугун Душанбедаги “Республика марказий стадиони” анжуманлар залида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамиз бош мураббийи Илхом Ханжариев ва жамоа сардори Тожинисо Рашидова иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Aвваламбор, Тожикистонда бундай мусобақани ташкил қилинаётгани учун Марказий Осиё футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тошкент ва Душанбе биродар шаҳарлар ҳисобланади ва шу сабабли ҳам, барчамизга шаҳар жуда ёқди.

Жамоанинг тайёргарлигига келсак, бу ерга келишдан аввал Тошкентда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказдик. Бундан ташқари, март ойида ҳам йиғин ташкил этилганди. Шунингдек, Ўзбекистон аёллар чемпионати қизғин паллада. Биринчи давра якунланди ва барча қизлар мазкур мусобақада ўз клуби сафида оптимал формада тўп тепмоқда.

Душанбега парвоз билан боғлиқ муаммолар бўлмади, биз тезда учиб келдик. Тожикистон футбол федерацияси бизни илиқ кутиб олди, умуман олганда, ҳаммаси яхши.

Биз бу ерга шунчаки таркибни шакллантириб олиш ёки Осиё Кубогининг саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш учун эмас, балки ўз олдимизга қўйган вазифамиз - ғалаба қозониш учун келдик.

Эрон терма жамоаси бизнинг асосий рақибимиз эмас, бу турнирдаги барча жамоалар биз учун жиддий қаршилик кўрсата олади. Пандемия ҳаммага таъсир қилди. Aммо ўтган йили маҳаллий чемпионатни ўтказдик. Бу йил пандемия бизга ҳам таъсир қилди, лекин 2020 йилдагидек даражада эмас ва жамоа оптимал ҳозир формада, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!