Илья Ковальчук 9-ўйинда ҳам жамоасига наф келтирмади
Ads

Миллий ҳоккей лигасининг навбатдаги турида «Лос-Анджелес» жамоаси ҳужумчиси Илья Ковальчук «Эдмонтон»га қарши ўйинда ҳам очко ишлай олмади.

Шу тариқа россиялик ҳоккейчининг натижасиз ўйинлари сони 9 тага етган бўлса, фойдали ўйин намойиш этиш бўйича олган баҳоси «-7» бўлди.

Ковальчук мавсумда жами 23 ўйин ўтказиб, 14 (5+9) очко ишлаб олган. Ушбу учрашувларда фойдали ўйин намойиш этиш бўйича олгна баҳоси «-13» бўлган.

Минбар

Барча блоглар