Илёс Қурбонов: "Бизга ғалаба керак, аҳволимизни кўриб турибсизлар"
Суперлиганинг 23-турида "Металлург" ОКМКга қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бугунги икки хил тайм кўрдик. Биринчи тайм ўрталарида бироз бўшашдик. Рақибда имкониятлар бўлди, аммо фойдалана олмади. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердик, улар иккинчи бўлимда вазиятлар яратишди, бироқ гол ура олмадик. Бизга ғалаба керак. Аҳволимизни кўриб турибсизлар. 3 очко учун ҳаракат қилган эдик, аммо ўхшамади. Йигитларга бор кучини ўйинни жангга ташлагани учун ташаккур.
- Асад Собиржонов ва Балса Секулич нега кўринмади?
- Иккисида ҳам жароҳат бор эди. Жиддий эмас, аммо эҳтиёт бўлишга қарор қилдик. Улар кейинги баҳсда бизга ёрдам беришади, деб ўйлайман.
- Колосовскийдан кейин танланган таркиб ҳақида фикрингиз?
- Колосовскийга бошқа таклифлар бўлди. Дўстона хайрлашдик. Катта тактик ўзгаришлар қилганимиз йўқ. Схема ўша-ўша қолди. Асосан такрибда ўзгариш қилдик. Бугун 2007 йилда туғилган ёш футболчимизни майдонга тушурдик. Дебют ёмон бўлмади. Секин-аста асосий таркибга жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Бугунги кунда машғулотларда уларни иштирок этишини йўлга қўйяпмиз. Мақсадимиз ёшларимизни ўйнатиш. Бекобод ва ўзбек футболи учун уларни тарбиялаяпмиз.
- Далер Шарипов яхшироқ эмасми? Шаҳзод Неъматжонов нега асосий таркибда ўйнамоқда?
- Бизда ҳужум чизиғи учун вариант кўп. Далернинг захирада қолишини сабаби, керакли паллада ўйинни кучайтиришини истаган эдик. Аввалги турларда захирадан чиққанлар бу ишни уддалай олмаган эди. Ўйлашимча, Неъматжонов ҳам ёмон ўйин кўрсатмади.
Фикрлар