Илёс Зейтуллаев: "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"
Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун футболчилар ўзларини нимага қодир эканликларини исботлаш учун ҳам ҳаракат қилишди. Бунёдкор охирги ўринларда юрадиган жамоа эмас, биз бу вазифани босқичма-босқич уддалашимизга ишонамиз.
Албатта, қизил карточка ўйинга таъсир ўтказди. Кучли рақибга қарши 10 киши ҳаракат қилиш осон эмас. Мезбонларга имкон қадар бўш ҳудуд қолдирмасликка интилдик.
Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг. Боиси, Насаф сингари кучли клублар билан ўйинда очко қўлга киритилиши жамоа руҳиятини кўтаришга, йигитларда ўзларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилади", - деди Зейтуллаев.
Фикрлар