Иммобиле: Эмери ҳеч нарсани тушунмайди
"Лацио" клуби форварди Чиро Иммобиле "Севилья"даги собиқ устози Унаи Эмери ҳақида салбий фикрларни билдирди.
“Севилья”да ўзимни ноқулай ҳис қилганман. Менга жуда кам имкон беришган. Мен январда кетмоқчи бўлганман, аммо Эмери мендан мавсум охиригача қолишимни сўраган. Мен 2 та гол урдим ва у мени яна заҳирага михлади. Шунда Эмери ҳеч нарсани тушунмаслигини англаб етганман”, - дейди италиялик футболчи.
Иммобиле 2014/15 йилги мавсумни “Севилья”да ўтказган ва 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.
Фикрлар