Индонезияда тўп сураётган легионеримиз нега "Қизилқум" билан "Бухоро"нинг таклифини рад этди?
Айни пайтда Индонезиянинг “Тира Персикабо” жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик Артём Филипосянга клубларимиз томонидан қизиқиш бўлгани ойдинлашди.
Маълум бўлишича, “Қизилқум” ҳамда “Бухоро” жамоалари Филипосянга таклиф билан чиққан. Бироқ Артём Индонезиядан кетишни истамаган, боиси ҳамюртимизни ўз клубида ҳамма нарса қониқтирмоқда. Шу сабабли у рад жавобини берган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг январь ойида “Тира Персикабо” билан шартнома тузган ва декабрь ойида келишув якунига етади.
Фикрлар