Иньеста: Неймарнинг ўрнини 300 млн евро ҳам боса олмайди
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоадоши Неймарнинг ПСЖга ўтиши борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

“Албатта, биз ортиқча шов-шувни истамаган бўлар эдик. Ягона чиқиш йўли эса бу – Неймарнинг ўзи расмий чиқиш қилиб, барча нарсага ойдинлик киритишидир. Биз унинг жамоада қолишини истаймиз.

Семеду билан боғлиқ ҳолат эса шунчаки, машғулот жараёнида юзага келадиган вазиятлардан биридир. Неймар – жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан биридир. У бизга катта ёрдам беради. Менинг ягона истагим – у жамоамизда қолишидир. 200 ёки 300 млн евро ҳам Неймарнинг ўрнини боса олмайди,” – деб айтиб ўтди Иньеста.