Иньеста ўзига шахсий клуб сотиб олди
Каталониянинг “Барселона” клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрес Инmеста қароргоҳи Данияда жойлашган “Хельсингёр” футбол клуби эгасига айланди.
“Футбол ва умуман спорт мени ўзига тортадиган нарса. Фаолиятим давомида тўпланган тажрибамни ушбу клубга олиб келмоқчиман. Мен жамоани яхшилашга ва ривожлантиришга ҳаракат қиламан", - деди Иньеста Sport TV2 телеканалига берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, “Хельсингёр” Даниянинг учинчи дивизионида иштирок этади. Ушбу клуб 2005 йилда ташкил топган.
Андрес Иньеста фаолиятининг асосий қисмини "Барселона"да ўтказган. Кейин эса Япониянинг “Виссель Кобе” ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Эмирейтс” клубларида ўйнаган. У ўтган ой профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.
Фикрлар