Инфантино: Бизга Россияни шафқатсиз, ирқчи ва бюрократик мамлакат деб айтишганди, лекин биз бунинг аксини кўрдик
Ads

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2018 ташкилотчилиги учун Россияга миннатдорчилик билдирди.

“Биз Россияда тарихдаги энг зўр жаҳон чемпионатини ташкил этдик. Бизга Россияни шафқатсиз, ирқчи ва бюрократик мамлакат деб айтишганди, лекин биз бунинг аксини кўрдик. Чунки, футбол инсонларни ажратмайди, уларни бирлаштиради. Биз мусобақа ташкилотчилиги учун Россияга миннатдорчилик билдирамиз. Раҳмат, Россия!”, - дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 ўйинлари 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11та шаҳрида бўлиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Husan Sodiqov
05/06/2019 19:52
to‘g‘ri etishgan irqchi deb chunki migrantlarni futbol uchrashuvlarga chiqarmadi agar futbolga borsalaring qamayman deb etishgan mana qayog‘da xaqiqat