Инфантино Каннаварони Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлгани билан табриклади

CHERY AUTO

ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаварони самимий табриклади. 
 
Инфантино ўз мурожаатида шундай ёзди: 
 
“2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз, қадрли Фабио Каннаваро! 2006 йилда Италия терма жамоаси сардори сифатида Жаҳон чемпиони бўлган эдингиз. Орадан йигирма йил ўтиб, энди бу нуфузли турнирда янги мақомда — Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иштирок этасиз”. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан 2+3 кўринишида шартнома имзоланди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлаб боради.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!