Инфантино: Қатар ЖЧ-2022 га тайёр эмас

ФИФА президенти Жанни Инфантино Қатарнинг жаҳон чемпионати-2022 учун тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб ўтди.

"Қатар жаҳон чемпионатига тайёр эмас, аммо улар бошқа давлатлардан кўра турнирга вақтлироқ тайёр бўлади. Мусобақа бошланишидан икки йил олдин барча ишлар якунига етади. Ўйлайманки, ушбу турнир бутун дунёни араб халқлари ҳақидаги таасуротларини ўзгартириб юборади. Жаҳон чемпионати эса бу ишда муҳим рўл ўйнайди", - дейди президент.

Қатардаги жаҳон биринчилигига 2022-йил 21-ноябрда старт берилади. Финал эса 18-декабрь куни "Миллий" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!