Инглиз вундеркинди "Боруссия" тарихига кирди

Кеча Германия кубоги 1-раундидан ўрин олган "Дуйсбург" - "Боруссия" Дортмунд клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Дортмундликлар сафида Жуд Беллингем 38-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди ва "Боруссия" Дортмунд тарихига кирди. Яъни, инглиз вундеркинди 17 ёшу 77 кунлигида "арилар" таркибида расмий ўйинда тўп киритган илк футболчига айланди.

17 ёшли хавбек 20 июль куни дортмундликлар сафига 23 млн евро эвазига "Бирмингем Сити"дан келиб қўшилган эди. Бу ҳам 17 ёшли футболчилар ўртасидаги рекорд ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!