
Иньиго Мартинес: "Флик менга ишонган эди, шунинг учун "Барса"дан кетишим уни ҳайратга солди"
Каталониянинг собиқ ҳимоячиси Иньиго Мартинес ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"ни тарк этиб, Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтди. У "Cadena COPE" радиоси билан суҳбатда "Барса"дан кетиш жараёни ва бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан бўлган суҳбати ҳақида гапирди.
"Флик менга жуда ишонган ва боғланиб қолган эди. У майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам жамоага қўшган ҳиссамни яхши биларди. У мендан жамоа учун муҳим фигура сифатида фойдаланмоқчи эди. Шу сабабли менинг кетишим ҳақидаги хабар уни табиий равишда ҳайратга солди.
Ростини айтсам, унга бу ҳақда дарҳол айтолмадим. Ҳар сафар "эртага айтаман" дердим, лекин яна кечиктирардим. Охирги ўйиндан кейин самолётда кетар эканмиз, ёрдамчиси Маркус Зорг орқали унга гапиришга қарор қилдим.
Флик учун бу кутилмаган янгилик бўлди. У менинг жамоада қолишимга ишонарди, шунинг учун бу ўзгариш уни ҳайрон қолдирди.
"Барселона"ни бошқариш осон эмас. Флик талабчан ва интизомга жиддий қарайди. У айрим нарсалар яхши кетмаётганини ҳис қилаётгандир, лекин мен ишонаманки, "Барса" яна совринлар учун курашади", – дея таъриф бериб ўтди испаниялик ҳимоячи.
Фикрлар