Иноуэнинг кейинги рақиби ким бўлади?
Боб Арумнинг Наоя Иноуэ (28-0, 25 КО) учун алоҳида режалари борга ўхшаяпти. Иккинчи ўта енгил вазн тоифаси чемпиони бу йил яна рингга чиқиши кутилмоқда. Келаси йили эса у америкалик мухлислар олдида жанг ўтказади.
Куни кеча "Монстер" одатдагидек Ти Жей Доҳени(26-5, 20 КО)ни муддатидан олдин таслим этди. Тўртта чемпионлик камарининг барчаси японияликка 24 декабрь куни Токиода топширилиши керак. Ўша вақтда Сем Гудман (19-0, 8 КО) унга рақиблик қилиши мумкин. Австралиялик IBF томонидан тайинланган мажбурий рақиб ҳисобланади.
Иноуэ апрель ойида Лас-Вегасга келишни режалаштирмоқда. АҚШ да унинг рақиби ким бўлиши ҳозирча номаълум, бироқ бу оқшом яна бир япониялик жангчи, WBC йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Хунто Накатани (28-0, 21 КО) ҳам иштирок этади.
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!
Фикрлар