Инсайд! ОКМКнинг эронлик легионерини "Навбаҳор"да кутишяпти
ОКМК футболчиси Сияваш Ҳақназари "Навбаҳор"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг Телеграм канали орқали хабар берди.
Унинг хизматларига Наманган клуби жиддий қизиқиб қолган. Футболчи билан суҳбатлашганимизда, "лочинлар" унга таклиф билан чиққанини тасдиқлади ва 2-3 кун ичида қарор қабул қилишини айтди.
Маълумот ўрнида, Ҳақназари ўтган мавсум Суперлиганинг 24 ўйинида 3 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар