Инсайд: Сауль Альваресь ва Теренс Кроуфорд ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум

  • 20 январь, 15:29
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Таниқли боксчилар мексикалик Сауль Альваресь ва америкалик Теренс Кроуфорд сентябрь ойида ўзаро жанг ўтказиш учун музокараларни бошлади, деб хабар бермоқда ESPN инсайдери Майк Коппингер.

"Ҳали ҳеч қандай шартнома имзоланмаган, бироқ "Канело" Альваресь ва Теренс Кроуфорд сентябрда, аниқроғи Мексика Мустақиллик кунида учрашиши кутилмоқда. Кроуфорд айтганидек, жанг 76,2 кг вазнда бўлиб ўтади" - деб ёзди Коппингер ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд охирги жангида боксчимиз Исроил Мадримовга қарши рингга кўтарилиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!