Инсайдимиз тасдиқланди! Муҳаммадали Мусахонов - "Сурхон" футболчиси
Муҳаммадали Мусахонов - "Сурхон" футболчисига айланди. "Учар тулпорлар" матбуоти хабарни эълон қилди.
"Жамоамиз сафига ёш ва истеъдодли футболчи Муҳаммадали Мусахонов қўшилди. Мусахонов 17 ёшда бўлиб, ҳимоя чизиғи футболчиси ҳисобланади. Ноябр ойида бўлиб ўтган У17 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Мусахонов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида учта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди. Умуман олганда, Мусахонов У17, У18 ва У19 ёшлар терма жамоаларида жами 40та учрашув ўтказган
Жамоамиз ёш ва истеъдодли футболчиларга катта эътибор қаратгани сабабли, клуб раҳбарияти Одил Аҳмедов академиясидан футболчини тўлиқ сотиб олиш ва у билан тўлақонли трансферни амалга оширишга қарор қилди. 17-ёшли Мусахонов билан 3-йил муддатга шартнома имзоланди
Муҳаммадали Мусахонов
Туғилган сана: 18.12.2008
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуа: Чап қанот жимоячиси
Клуб номидан Муҳаммадалини самимий қутлаймиз ва унга “Сурхон” сафида омад, ёрқин ўйин ҳамда кўплаб сифатли ўйинларни кутамиз, - дейилади хабарда.



Фикрлар