#InstaSport. Спортчиларимизнинг кун фотоси!
Ўзбек спортчилари ўзларининг Instagram саҳифаларида энг сўнгги жойлаштирган суратларини бизда кузатиб бориш имконига эгасиз.
Қуйида, бугун жамлаган фотоларимизни эътиборингизга ҳавола этамиз:
Маҳмуд Муродов:
Кечаги машғулотлардан сўнг, тепаликка қараб югурилди. 18 апрель куни UFC 249 доирасида бўладиган жангим ҳали бекор қилинмади. Биз тайёрланишда давом этамиз. Алҳамдулиллаҳ! Ҳозирда, бутун дунёда бўлаётган муаммодан ваҳима қилмаслик керак. Хотиржам бўлинг, кучли бўлинг ва ИншаАллаҳ биз бу қийинчиликлардан эсон-омон ўтамиз. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Шаҳрам Ғиёсов:
Бировга ҳасад қилиб яшамаслигимиз керак, завқ билан яшашимиз керак. Шунда, Аллоҳ ишимизнинг баракасини беради.
Баҳодир Жалолов:
Дўстликнинг зийнати қийинчиликда бирга туришдир!
Оксана Чусовитина:
Барчаси яхши бўлади.
Ойбек Қиличев:
Билолбек Мирзараҳимов:
Шоҳжаҳон Эргашев:
Болаларнинг ёнида кўнглингиз хотиржам бўлади.
Исроил Мадримов:
Менинг дўстим яхши инсон. Ака раҳмат!
У мени қўллаб-қувватлаб туриш учун жангимга келди.
Фикрлар