"Интер" - "Боруссия" Мюнхенгладбах: Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Интер" - "Боруссия" Мюнхенгладбах ўйинини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Баҳснинг хавфли вазиятларидан воқиф бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Коларовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Интер"ни Лукакунинг голи қутқариб қолмоқда. 

  • 90'

    Плеа ўрнига Штиндль майдонга тушди. 

  • 88'

    ВАР офсайд эҳтимолини жуда узоқ вақт давомида текширди. 

  • 85'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Боруссия" Мюнхенгладбах қарши ҳужумда гол уриб кетмоқда. 

  • 83'

    Хандановичга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 79'

    Эриксен ўрнига Брозович майдонга тушди. 

  • 77'

    "Боруссия" Мюнхенгладбахда имкониятлар бўлмоқда. Дарвозага жойлашда муаммо юзага келмоқда. 

  • 74'

    Лаутаро ва Дамброзио бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлай олмади. 

  • 73'

    Перишичнинг узатмаси шерикларига аниқ бормади.

  • 72'

    "Интер" ҳужумга ўтмоқда. 

  • 68'

    Крамер ҳам сариқ карточка олди. 

  • 66'

    Де Врей огоҳлантирилди. 

  • 63'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Меҳмонлар пенальтидан унумли фойдаланди. Бенсеибани гол муаллифи. 

  • 61'

    Видаль ўз жарима майдони ичида қоида бузди. Пенальти. 

  • 59'

    Дармианда офсайд. 

  • 57'

    "Интер" тўпни тинимсиз равишда жарима майдонидан узоқлаштирмоқда.

  • 53'

    Меҳмонлар гол ўтказиб юборгач, олдинга боришга мажбур бўлмоқда. 

  • 49'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни очмоқда. Жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликдан бельгиялик форвард фойдаланиб кетди. 

  • 48'

    Таймни миланликлар фаолроқ бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Лукаку яхши вазиятга эга бўлди. Зарба кўнгилдагидек чиқмади. 

  • 40'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Лаимер узоқлаштирди. 

  • 37'

    Футболчилар вазиятлар яратмаяпти. Тўп шунчаки мақсадсиз узатиляпти. 

  • 33'

    Плеа ҳужумда фол ишлатди. 

  • 32'

    Эриксеннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 31'

    Ноаниқ пас сабаб "Интер" ҳужуми барбод бўлди. 

  • 28'

    Жамоалар анча эҳтиёткор футбол намойиш этишди. 

  • 23'

    Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишди. 

  • 21'

    Гинтер Лукакунинг зарбасини қайтариб юборди. Тўп дарвоза томон кетаётганди. 

  • 19'

    Тьюрам ҳужумда фол ишлатди. 

  • 14'

    Эриксеннинг жаримадан тепган тўпи дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 12'

    Лукакуга узатилган тўпни Соммер ушлаб олди. 

  • 9'

    Санчеснинг зарба беришига имкон беришмади. 

  • 7'

    Миланликлар прессингда яхши ўйнамоқда. 

  • 5'

    Дармианнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 3'

    "Интер" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Ханданович ушлаб олди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер" ва "Боруссия" Мюнхенгладбах жамоалари ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида. Ушбу қизиқарли ўйинни матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!