
"Интер" АПЛ клуби ҳужумчиси билан музокараларни бошлади
FC Inter News нашри маълумотига кўра, "Интер" ёзда "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олишга жиддий бел боғлаган.
Нашр маълумотига кўра, "нерадзуррилар" габонлик форварднинг мутасаддилари билан дастлабки муҳокамаларни бошлаб юборган.
2021 йил ёзида "канонирлар" билан шартномаси якунланадиган футболчиинг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар