"Интер" "Арсенал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Интер" "Арсенал"нинг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченкони сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Todo fichajes" нашри хабар берди.

Миланликларга ҳимоячининг халқаро тажрибага ва хилма-хилликка эгалиги ёқади. Италия жамоаси ўз таркибини турли позицияларда ўйнаши мумкин бўлган футболчилар билан мустаҳкамлашга интилади ва украиналик футболчи ушбу талабга жуда мос келади.

Зинченконинг ўзи ҳам фаолиятини бошқа лигада давом эттириш вариантларини кўриб чиқишга қарши эмас. У "Арсенал"да кам ўйнайди. "Интер" ўз лойиҳаси билан футболчини жалб қилиши мумкин.

Маълумот учун, украиналик футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!