"Интер" "Барса" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. "Football Espana" нашри хабар беришича, "Интер" ўз таркибини испаниялик футболчи билан кучайтирмоқчи.

Манба хабарига кўра, "нерадзуррилар" январь ойи бошида Робертога шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда, чунки Робертонинг "Барселона" билан шартномаси келаси ёзда тугайди. Серхининг ўзи ҳали бошқа жамоалар билан музокара ўтказмоқчи эмас, чунки у "Барселона"дан таклиф олишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчига Лионель Месси ўйнаётган "Интер Майам" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!